Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МҲХСга ўтишда тадбиркорларни қандай тарзда қўллаб-қувватлаш таклиф этилмоқда

21.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига ўтишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун чиқарилди, ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланган.

 

Лойиҳа мақсади – МҲХСга ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун МҲХСга ўтишга самарали тайёргарлик кўриш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш. Унда МҲХСга ўтиш санаси 2021 йил 1 январь этиб белгиланган ташкилотлар рўйхати келтирилган. Рўйхатга 470 та ташкилот: банклар, суғурта ташкилотлари, АЖ ва йирик солиқ тўловчилар киритилган. 

 

Лойиҳада МҲХСга босқичма-босқич ўтиш назарда тутилади:

  • МҲХСга ўтиш санаси 2021 йил 1 январь этиб белгиланган ташкилотлар томонидан молиявий ҳисоботларни қуйидаги ҳажмларда тайёрлаш:
    • - 2021 йил якуни бўйича МҲХСга ўтиш даврининг дастлабки йили учун мавжуд маълумотларни шакллантириш мақсадида, дастлабки молиявий ҳисобот тузилади, бу ерда 2021 йил 1 январь бўйича қиёсий маълумотлар фақат молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилади;
    • - 2022 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги биринчи йиллик молиявий ҳисобот ва ундан кейинги йилларда МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами тузилади;
  • молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни камида 2 календарь йил учун тайёрлаш ва фақат ушбу белгиланган муддат ўтгандан кейин БҲМСга мувофиқ молиявий ҳисобот тузишга ўтиш ҳуқуқига эга бўлиш.

 

МҲХСга 2021 йилга қадар ўтган ташкилотлар 2021 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тузишлари назарда тутилган. Шунингдек МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботни тузиш бўйича талаб консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритилган ташкилотларга тааллуқли эмаслиги белгиланди, рўйхатдаги ташкилотлар бундан мустасно.

 

Қуйидагилар назарда тутилган тартибни ўрнатиш таклиф этилмоқда:

  • МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларни тузувчи ташкилотлар, ҳисобот йилининг 1 мартига қадар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига МҲХСга ўтиш тўғрисида хабарнома юборадилар (МҲХСга ўтиш санасини кўрсатган ҳолда);
  • МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботлар солиқ органларига ва  бошқа органларга қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
    • - чораклик ҳисобот учун ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун ичида - 2023 йилнинг биринчи чораги якунидан бошлаб;
    • - йиллик ҳисобот учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
  • МҲХС асосидаги йиллик молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинади. Эълон қилиш бўйича талаб дастлабки молиявий ҳисоботга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

БҲМС ўрнига халқаро стандартларни танлаган кичик корхоналар ва микрофирмалар, аввалгидек, фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар.

 

МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот тузувчи ташкилотларга нисбатан:

  • МҲХСни  биринчи марта қўллаш асосида молиявий ҳисоботни тузиш тартибини бузганлиги учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
  • 2021 йил давомида фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини камайтирилган тақдирда, пеня ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат лойиҳасида ваколатли органларнинг қуйидагилар юзасидан қўшимча вазифалари белгиланган:

  • МҲХС бўйича замонавий ўқув адабиётларни (дарсликларни амалий қўлланмаларни) давлат тилига таржима қилиш бўйича ўзаро лойиҳаларни амалга оширилишини ва электрон кутубхонани шакллантиришни таъминлаш;
  • йирик чет эл компанияларида амалиётдан ўтиш ва тренинглар ўтказиш;
  • масофадан ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланиб борадиган, «МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот» махсус курсидан ўтиш учун бепул таълим платформасини ташкил этиш;
  • ушбу харажатларни қоплаш бюджетдан зарур маблағларни ажратиш;
  • Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
  • ташкилотлар томонидан тақдим этилган МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини, шунингдек мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиладиган ташкилотлар аудиторлик хулосаси билан биргаликда йиғиш ва сақлаш учун электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ҳар йили ўз веб-сайтида молиявий ҳисоботни ташқи фойдаланувчилар учун жойлаштириш;
  • МҲХС асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш ва эълон қилиш муддатларига риоя қилинишини мунтазам равишда мониторинг қилиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум