Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Профессионал таълим тизимига дуал таълим шакли жорий этилади

15.02.2022

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

2022 йил 1 июндан бошлаб профессионал таълим тизимига дуал таълим шаклини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда ушбу йўналиш бўйича ҳам давлат гранти ажратилади.

 

Дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга тўланадиган иш ҳақи даромад солиғи ва ягона ижтимоий солиқ тўловларидан озод этилади. Дуал таълимда иштирок этаётган иш берувчиларга эса ҳар бир устоз учун бир йилда БҲМнинг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

 

Дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасаларига давлат томонидан ҳар йили 50 млн сўмдан маблағ ажратилади.

 

Профессионал таълим муассасаларига амалиёт жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга рухсат берилади. 2022 йил 1 майдан бошлаб бўш бўлган биноларни ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ўқитиш курсларини ташкил этиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага беришга рухсат берилади.

 

2023 йил 1 июлга қадар профессионал таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилади ва босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўқувчиларнинг давомати, ўзлаштириши, шунингдек, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари юритилиши;
  • тузилма, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари тўғрисидаги маълумотлар;
  • профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун электрон шартномалар, тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисоби юритилиши ва бошқа маълумотлар.

 

Энди қасб-ҳунар мактаблари ўқувчиларига ҳам стипендия тўланиши мумкин. Бундан ташқари, профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги табақалаштирилган тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум