Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай солиқ тўловчилар йирик солиқ тўловчилар деб топилади

26.01.2018


ҚҲТБТ порталида Давлат солиқ қўмитасининг (бундан кейин – ДСҚ) “Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон Фармонига биноан йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

 

СКнинг 22-2-моддасига биноан эса солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонлари ДСҚ томонидан белгиланиши керак.

 

Олдинги солиқ даври (календарь йил) якуни бўйича бир вақтнинг ўзида қуйидаги 3 та талабга мос келадиган юридик шахсни йирик солиқ тўловчи деб эътироф этиш таклиф қилинаётир:

1) солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ЭКИҲнинг 400 минг бараваридан кам бўлмаган;

2) товар айланмаси миқдори ЭКИҲнинг 5 млн бараваридан кам бўлмаган;

3) жами активлари қиймати ЭКИҲнинг 5 млн бараваридан кам бўлмаган.

 

Бу кўрсаткичлар ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этилган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар бўйича аниқланади. Бунда солиқ даври якунида белгиланган ЭКИҲ миқдори ҳисобга олинади.

 

ДСҚ йирик солиқ тўловчилар рўйхатини ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай тасдиқлашни режалаштирмоқда. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчини ҳисобга қўйилган жой бўйича, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Солиқ тўловчи қарор қабул қилинган вақтдан кейинги солиқ давридан бошлаб йирик солиқ тўловчи деб ҳисобланади.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, агар йирик солиқ тўловчи деб эътироф этилган юридик шахс  солиқ даври якуни бўйича қўйиладиган талабларга мос келмай қолса, у навбатдаги бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчи тоифасида қолади. Ташкилот йирик солиқ тўловчилар тоифадан чиқарилганлиги тўғрисида солиқ органларидан хабарнома олгунга қадар ушбу тоифада қолади.

 

Бу – муҳим! Бевосита солиқ маъмуриятчилиги давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг ҳар бир тузилмалари томонидан (ўз функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда) амалга оширилади.  Бунда йирик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ маъмуриятчилиги Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги давлат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов. 

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум