Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ижарага олувчи ижара ҳақи ҳисобига таъмирлашни амалга оширсаUSB-токенга ёзилган электрон рақамли имзога ўтиш зарурми

Қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда

06.11.2020

Рус тилида ўқиш

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Хусусан, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга 21-модданинг “Аудиторлик ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари” янги таҳрири таклиф қилинмоқда. Унда аъзолик тартиби, раҳбарларнинг вазифалари, уларга талаблар белгиланади. 25-моддага “Аудитор малака сертификатини бекор қилиш” ўзгартиришлар киритилади. Улар сертификатни бекор қилиш асослари ва тартибини тартибга солади.

 

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда 16-модда тиббиёт буюмларни ишлаб чиқариш ва улгуржи реализация қилиш бўйича, шунингдек офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси бўйича фаолиятни лицензиялашни бекор қилишга тааллуқли 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилмоқда. Бундан ташқари, 211-моддани “Оптика (офтальмология тиббий буюмларини реализация қилиш пункти)” киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунда 3 ва 4-моддаларга малака сертификатини олиш, шунингдек профессионал жамоат бирлашмаларини аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ушбу қонунни 51-модда “Риэлтор фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари” билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги , “Марказий банк тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунларга, Солиқ кодексига ва бошқаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.



Комментарии (2)

Добавить комментарий

Гость_ Жураева д :

2020-11-08 22:04:20

Жуда куп аёлларимиз МКнинг 100/7 асосида ишдан бушатилмокда УзбекистонРеспубликаси Президентининг 2019 йил 7 март 4235 карори асос булмаяпти  бизнинг илтимосимиз шу карорни ижросини хам янги йилгача куриб чиксангизлар янги йил совгаси булар эди

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Кушаков Турдали :

2020-12-02 22:56:48

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2022-06-24
  • USD:10830.17 (+0.00) сум
  • EUR:11391.17 (+0.00) сум
  • RUB:203.96 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2022, 21 июнь№ 25