Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 декабрдан рақамли маркировкалаш тизимида нималар ўзгарадииққат: муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатлари янгиланди Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro

Қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби жорий қилинади

15.11.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги Президентнинг “Норма ижодкорлиги жараёнида давлат органларининг масъулиятини ошириш ва қонуности ҳужжатларини шарҳлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун НҲҲларни расмий шарҳлашни назарда тутади. Конституция ва қонунлар нормаларига расмий шарҳни Конституциявий суд беради. Бироқ амалдаги қонунчилик қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартибини назарда тутмайди.

 

Сўнгги йилларда ҳуқуқни қўллаш амалиётида коллизия, тафовутлар, бўшлиқлар ва коррупциявий омиллар кузатилди. Шу муносабат билан  Адлия вазирлиги томонидан қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартибини белгилашни назарда тутадиган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа лингвистик, тизимли, мантиқий ва тарихий усуллардан фойдаланган ҳолда расмий шарҳлаш тушунчаси ва турларини, шунингдек ваколатли органларнинг ҳаракатлари тартибини, аризани кўриб чиқиш муддатлари, расмий шарҳ бериш ва тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати тўғрисида қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.

 

Низом билан:

  • Қонуности ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳ бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида НҲҲ муаллифлари тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш;
  • НҲҲга илмий шарҳлар бериш амалиётини такомиллаштириш таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳани ишлаб чиқишда қатор хорижий мамлакатлар, шу жумладан Қозоғистон, Россия, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Литва, Германия, Хитой, Буюк Британия ва бошқа давлатларнинг тажрибасидан фойдаланилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.