Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва фойда солиғи солинадимиКорхонани қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин нималарга эътибор бериш лозимИжтимоий солиқнинг қайтарилишини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш тартибиИжтимоий солиқни тўлашда кўзда тутилган имтиёзларСолиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

Қурилишга замонавий технологиялар жорий этилади

14.11.2018

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон 2021 йил охирига келиб Жаҳон банки гуруҳининг «Бизнес юритиш» ҳисоботи «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» индикатори бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиш ниятида. Қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий стандартларини жорий этиш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳам кўзланмоқда. Ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. 

 

Янги тартиб

 

Уни тўрт босқичда жорий этиш режалаштирилмоқда, ҳар бирининг мазмуни жадвалда кўрсатилган:

 

2018 йил 1 декабрдан:

2019 йил 1 январдан:

2019 йил 1 мартдан:

2020 йил 1 январдан:

1) лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилганидан ва қурилиш лойиҳаси экспертизасининг ижобий хулосаси берилганидан сўнг қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади;

2) лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилганлиги ва қурилиш лойиҳаси экспертизасининг ижобий хулосаси берилганлиги тўғрисидаги билдиришномалар келишув ва экспертизани амалга оширувчи органлар (ишчи органлар) томонидан қурилиш соҳасида назорат қилувчи инспекцияларга юборилади ва назорат функцияларини амалга ошириш учун ариза берувчилар билан шартнома тузишга асос ҳисобланади;

3) қурилиш лойиҳаларининг смета қисмини экспертизадан ўтказиш барча қурилиш объектлари учун мажбурий ҳисобланади, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётган объектлар бундан мустасно;

4) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасида назорат қилувчи инспекция, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи (бош пудратчи) вакиллари иштирокида амалга оширилади, давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши бундан мустасно;

5) юридик шахснинг штатида тегишли сертификатга эга бўлган ва мазкур юридик шахсда доимий асосда ишлаётган камида иккита муҳандис бўлганда ёхуд юридик шахслар – Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси аъзоларига лойиҳа фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади;

6) лойиҳаларни пудрат ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш йўли билан, башарти консорциум иштирокчиларига лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун солидар жавобгарлик юклатилса, «fast-track» усулида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) «фойдаланишга тайёр ҳолда» (EngineeringProcurementConstruction) амалга оширишга йўл қўйилади  

1) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган, лойиҳа ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун сертификатлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар) тан олинади;

2) миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, шунингдек хорижий қурилиш норматив-техник ҳужжатларини мослаштириш фақат танлов асосида амалга оширилади;

3) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, шунингдек хорижий қурилиш норматив-техник ҳужжатларини мослаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича ишларнинг буюртмачиси бўлади;

4) мулкчилик шаклидан қатъи назар, миллий ва хорижий юридик шахслар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек соҳа илмий-тадқиқот муассасалари миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек хорижий қурилиш норматив-техник ҳужжатларини мослаштиришда иштирок этишга ҳақли;

5) қурилиш нормалари ва қоидалари ҳар томонлама экспертиза ўтказиш натижаларига асосланган ҳолда Қурилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади;

6) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қурилиш стандартлари, техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидаларининг ягона каталогини юритиш, расмий веб-сайтда эълон қилиш орқали ундан эркин фойдаланишни таъминлаш ва мунтазам янгилаш вазифаси «Ўзстандарт» агентлигига юклатилади

1) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ малакага эга бўлиши мажбурий ҳисобланган, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаштириш Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси томонидан амалга оширилади;

2) муаллифлик ва техник назорат объектлар қурилишининг барча босқичларида мажбурий ҳисобланади ҳамда тегишинча лойиҳа муаллифи ва буюртмачиси томонидан ёки сертификатланган экспертни жалб этган ҳолда амалга оширилади;

3) қурилиш объектларининг муаллифлик назорати, техник назорати ва қурилиш инспекциясини фақат белгиланган тартибда сертификатланган жисмоний шахслар амалга оширадилар 

уй-жой қурилиши объектлари лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш босқичида мажбурий тартибда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозланиши, шунингдек фойдаланишга қабул қилиниши учун энергетик аудит паспортини олиши шарт, BREEAM (бинолар самарадорлини экологик баҳолаш усули) ва LEED (энергия жиҳатидан самарадор ва экологик лойиҳалаштириш бўйича қўлланма) халқаро стандартлари бўйича сертификатга эга бўлган объектлар бундан мустасно

 

 

Шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

 

2019-2021 йилларда давлат қурилиш стандартлари, техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидалари босқичма-босқич қайта кўриб чиқилади. Бунда илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши лозим. Кодекс уни амалга оширишга доир процессуал механизмларни ўзида жамлаши керак, шу жумладан:

  • асосий принциплар, функциялар ва қурилишни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг каталогларини юритиш, қурилиш соҳасида аккредитациялаш тартиби;
  • бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилишга буюртманомаларни келишиш, давлат пудрат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби;
  • шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш объектларининг қурилиш инспекциясини амалга ошириш ва фойдаланишга қабул қилиш тартиби;
  • лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида ишловчи архитекторлар ва муҳандислар малакасига қўйиладиган талабларни, уларнинг жавобгарлик даражасини, шу жумладан моддий жавобгарлик даражасини белгилаган ҳолда қурилиш соҳасини профессионал жиҳатдан тартибга солиш;
  • ўтиш даври қоидалари ва, шу жумладан қурилиш назорати сифатини, конструктив хавфсизликни, жавобгарлик ва суғурта тартибга солинишини, қурилиш фаолияти субъектлари рақобат муҳитини ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъминловчи бошқа масалалар.

 

Инфратузилма модернизацияланади

 

Хорижий компанияларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва мамлакат ҳудудига илк бор олиб кириладиган қурилиш асбоб-ускуналари, техникаси, материаллари ва буюмларини сертификатлайдиган синов лабораторияларини ташкил этиш таклифи илгари сурилмоқда.

 

Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш соҳасидаги лицензияланадиган фаолият турлари сертификатлаштириш, аккредитациялаш ва лицензиялаш орқали тартибга солинишини қайта кўриб чиқиш лозим. Лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашнинг соддалаштирилган механизмини тасдиқлаш режалаштирилмоқда, унда қуйидагилар назарда тутилади: 

  • 2019 йил 1 мартдан лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни сертификатлаштириш ваколатларини Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасига, қурилиш соҳасидаги аккредитациялашни эса ЛБМА ҳузуридаги Аккредитация марказига топшириш;
  • Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасининг лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида сертификатлаштириш учун масъул ходимларининг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • аниқ, батафсил лицензия талаблари ва шартлари қайд этилган лицензия битими имзоланишини бекор қилиш, шунингдек лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширишнинг самарали механизми.

 

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар комплекси қурилиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларнинг кенг спектрини назарда тутади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_