Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рақамли товарлар қандай сотилади ва сотиб олинади

22.06.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Рақамли товарлар билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.  

 

Лойиҳада рақамли (электрон) товарларга таъриф берилган. Уларга қуйидагилар киради:

  • дастурий маҳсулотлар, мобиль иловалар ва маълумотлар базалари;
  • адабий, график, мусиқали, аудиовизуал ва фото асарлар;
  • булутли иловалар ва онлайн-ўйинлар;
  • онлайн-курслар, вебинарлар, видеодарслар, онлайн-маслаҳатлар;
  • бошқа электрон маҳсулотлар.

 

Белгиланишича, Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари билан ёзма шаклда икки томонлама контрактларни тузиш орқали рақамли товарлар билан боғлиқ битимлар амалга оширилиши мумкин.

 

Ёзма шаклда икки томонлама контрактларни тузмасдан рақамли дистрибуция варианти қўлланиши мумкин. Бунда оферта шартномаси (ФКнинг 367-моддаси) ва унинг акцепти (ФКнинг 370-моддаси), қўшилиш шартномаси (ФКнинг 360-моддаси), лицензия шартномаси (ФКнинг 360-моддаси) ва Фуқаролик кодексига мувофиқ бошқа шартномалардан фойдаланилади.

 

Қуйидаги нормалар келтирилади:

  •  битимларни ҳужжатли тасдиқлаш;
  •  экспорт ва импорт;
  •  бухгалтерия ҳисоби.

 

Ҳужжат муҳокама қилинмоқда, лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни 5.07.2018 йилгача қолдиришингиз мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум