Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Рақобатни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ўзгартирилади

28.07.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Ҳужжат Президентнинг 6.07.2020 йилдаги «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6019-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. У иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, рақобатни ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратишга йўналтирилган.

 

Рақобатни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

  • рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги;
  • тенг шартлар ва иқтисодий фаолият эркинлигини ҳамда бозорларнинг фаолиятида давлатнинг минимал аралашувини таъминлаш;
  • рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш ва рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш борасида давлат сиёсати воситаларини қўлланишида  рақобат бетарафлиги;
  • рақобатни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати натижаларини ўлчай олишлик;
  • давлат органларининг ўзлари масъул бўлган тармоқларда рақобатни ривожлантириш учун жавобгарлиги;
  • табиий монополия соҳаларининг иқтисодий асосланган ҳолда рақобат бозорига ҳолатига ўтиши учун тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ҳамда банклар билан муносабатларда товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш муносабати билан қонун ҳужжатларида юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликларни истеъмолчилар фойдасига талқин этиш таклиф этилмоқда.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита) ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади. У Вазирлар Маҳкамаси томонидан мутасаддилик қиладиган давлат органлари рўйхатидан чиқарилади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ролини бажаради.

 

Асосий ва қўшимча вазифалар билар бир қаторда, Қўмитага қўшимча ҳуқуқларни, хусусан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча ташкилотларда унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

 

Қўмита зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириши учун унга солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари маълумотлар базаларига монеликсиз кириш имконияти берилади.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари юзасидан фақатгина Олий судга шикоят қилиниши мумкин. Олий судга рақобатни ҳимоя қилиш соҳасида низоларни кўриб чиқиш бўйича махсус суд ҳайъатини ташкил этиш тавсия этилди.

 

2021 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021-2024 йилларда рақобатни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши таъминланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум