Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шаҳарларда ижтимоий дорихоналар – ҳар 2–3 км оралиғида

02.03.2018

 

ҚҲТБТ порталида Ижтимоий дорихоналар тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 7.11.2017 йилдаги ПФ-5229-сон Фармонида соғлиқни сақлаш муассасалари базасида (яъни, давлат-хусусий шериклик шартларида – таҳр.) ижтимоий дорихоналар тармоғини ташкил этиш назарда тутилган. Уларнинг жойлашуви 2018 йил бошлангунига қадар белгиланиши лозим эди. Бироқ топшириқ белгиланган муддатда бажарилмади. Бундан ташқари, ижтимоий дорихоналарнинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек уларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши ҳалигача белгиланмаган. Шу муносабат билан давлат раҳбари жорий йилнинг 15 мартигача Ижтимоий дорихоналар тўғрисидаги низомни (14.02.2018 йилдаги ПҚ–3532-сон) тасдиқлашни топширди.

 

Ишлаб чиқилган лойиҳа ижтимоий дорихоналар жойлашуви масаласини, аниқлаш мезонларини, номзодларни танлаш тартиби ва уларнинг келгусида фаолият кўрсатишини, шунингдек дори воситаларини пасайтирилган нархларда харид қилиш ва сотишни тартибга солади. 

 

Ижтимоий дорихона ўзи нима ва қандай фаолият юритади

 

Ижтимоий дорихона соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат-хусусий шериклик[1] асосида, юридик шахс ёки унинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилган ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланади.

 

Ижтимоий дорихоналарнинг асосий фаолият турлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана нархларда, харид нархининг 10%идан ошмайдиган миқдордаги энг кам чакана савдо устамаси билан, шунингдек ижтимоий аҳамиятга эга фармацевтика маҳсулотларини - қатъий белгиланган нархларда сотиш;
  • Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар обороти билан боғлиқ фаолият;
  • дори воситаларини имтиёзли рецептлар бўйича сотиш.

 

Қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган бориш қийин, тоғли туманларда ижтимоий дорихоналарга талаблардан бири - дори воситалари ва тиббиёт буюмларини кўчма дорихоналар филиаллари орқали («DAMAS» автомобилида) етказиб бериш.

 

Ижтимоий дорихоналарнинг жойлашув радиусини аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда ўлчаш таклиф этилмоқда, бироқ шаҳарларда 2-3 км дан ва қишлоқ жойларда эса 10–30 км дан ошмаслиги керак.

 

Кимлар хусусий шерик бўлади

 

Хусусий шерикликка номзодларни қуйидаги мезонлар бўйича танлаш таклиф этилмоқда:

  • тегишли лицензияларнинг мавжудлиги (бу ерда ва бу ерда қаранг);
  • тасдиқланган жойлашув бўйича минтақаларда жойлашган барча филиаллар тармоғини тўлиқ ҳажмда товарлар билан таъминлаш имконини берадиган зарур моддий-техник база, товар захираси ва айланма маблағларнинг мавжудлиги;
  • дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланадиган мутахассислар сонининг етарлилиги;
  • аҳолини таъминлаш, шу жумладан дори воситаларининг имтиёзли таъминоти учун харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотларининг алоҳида ҳисобини юритиш имкониятини яратувчи дастурий маҳсулотнинг мавжудлиги.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси унга тақдим этилган аризалар бўйича хусусий шерикларни танлаш билан шуғулланади. Бу таомил тахминан 10 календарь кун давомида амалга оширилади. Қабул қилинган қарор натижаларига кўра 5 кунлик муддат ичида номзод билан давлат-хусусий шериклик битими тузилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

Олег Заманов.

 


[1] «Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида»ги Қонун ҳозиргача қабул қилинмаган. Қонун лойиҳаси билан бу ерда танишиш мумкин.


 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум