Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади

24.01.2018

 

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳасида шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини ўрнатиш ва уларни ҳимоялаш механизмини такомиллаштириш кўзда тутилган эди.

 

Қатор ҳужжатлар шахсий маълумотларни махфий ахборот қаторига қўшади («Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси, Махфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхатининг 1-бандига қаранг). Бунинг устига, алоҳида маълумотларни ошкор этганлик учун қонунчилик билан маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

46-модда. «Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш».

Тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш.

фуқароларга ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 2 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 2 дан 5 бараваригача миқдорда жарима.

461-модда. «Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш».

Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш.

ЭКИҲнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима.

Жиноят кодекси

125-модда. «Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш»

 

Фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши, етим ёки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилиш

ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

Ўша қилмиш

а) касб фаолияти ёки хизмат мавқеига кўра фарзандликка олишни сир сақлаши шарт бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса;

б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса;

в) оғир оқибатларга сабаб бўлса.

ЭКИҲнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

 

Бироқ ҳуқуқий даражада «шахсий маълумотлар» тушунчаси тўлиқ очиб берилмаган, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг аниқ баён этилган механизмлари мавжуд эмас.

 

Шу боис «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Лойиҳада «Электрон ҳукумат» тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахслар билан ишлаш жараёнида уларга оид маълумотларнинг ошкор қилинишини тақиқлаш, фуқароларнинг шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.

 

Қонун лойиҳаси 2018 йилнинг 1 декабрига қадар Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд ва Адлия вазирлиги томонидан тайёрланади.

 

Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган.

 

 

Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум