Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Солиқ имтиёзлари ўрнига – тўлов муддатини кечиктириш

19.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. ҚҲТБТ порталида 3 июлга қадар унинг муҳокамасида иштирок этиш мумкин.

 

Лойиҳада ҚҚС тўловчиларнинг тўлақонли занжирини яратишга асосий урғу берилган, бу ҳақда батафсил бу ерда.  Бундан ташқари қуйидагилар ҳам таклиф этилган:

 

  • календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун - хизмат ҳақи суммасидан 25%гача ЯСТ ставкасини ошириш (1.08.2019 йилдан). Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришсиз тасдиқланса, ЯТТ ушбу ҳолатда юридик шахслар қанча тўласа, шунча тўлайди, ҳозир улар учун 4% ЯСТ ставкаси амал қилади;

 

  • юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни бекор қилиш (1.10.2019 йилдан).

 

  • ҳокимликларнинг юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғи борасидаги ваколатига тузатиш киритиш: улар бўйича имтиёзлар бериш ўрнига тўлов муддатини 24 ойгача муддатга кечиктириш имкониятини тақдим этиш. Тўлов муддатини кечиктиришни тақдим этишда  солиқ қарздорлиги бўйича белгиланган пеня миқдоридаги фоизлар ундирилади.

 

  • Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 13-бандида назарда тутилган имтиёзнинг амал қилиш шартини киритиш, – суғурталанган шахснинг ҳаёти учун суғурта тўловлари шартнома бўйича суғурта муддати бошланган кундан бошлаб камида 12 ойдан кейин амалга оширилган тақдирда, суғурта шартномаси амал қиладиган ҳар бир йил учун имтиёз қўлланади. Шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисми ёки ҳаммаси қайтарилганда, суғурталовчи тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши лозим бўлади;

 

  • тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлламаслик.

 

Кейинги норма ижодкорлиги ишида божхона имтиёзларини тақдим этиш ва илгари тақдим этилганларни бекор қилиш тартибини қайта кўриб чиқишлари керак. Хусусан, импорт қилганда ҚҚСдан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга шу солиқни тўлашни кечиктиришни тақдим этиш кўзланмоқда. Шунингдек, технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзларини бериш механизми такомиллаштирилади ва оптималлаштирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум