Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш тартибида нимани ўзгартиришни режалаштиришмоқда

Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш тартибида нимани ўзгартиришни режалаштиришмоқда

05.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга (рўйхатга) олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат билан:

  • солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • биржа савдоларида қатнашувчи норезидент бўлган юридик шахсларни ҳамда электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи – юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашган жойи (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тақдиқлаш таклиф қилинмоқда.

 

Ҳужжатнинг лойиҳаси Солиқ кодекси  ҳамда Президентнинг “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Солиқ тўловчиларни қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш ҚҚС тўловчиларнинг ягона автоматлаштирилган тизимида ҳисобга олиш орқали амалга оширилади.

 

Қуйидаги солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчиларнинг ягона автоматлаштирилган тизимида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади:

  • товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади Солиқ кодексида белгиланган солиқ даврида 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • Ўзбекистон ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари;
  • фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс — оддий ширкатнинг иштирокчиси;
  • Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи (импорт) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахслар;
  • юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ёки пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;
  • лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
  • бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
  • марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар.

 

Қуйидагилар ҚҚС тўловчиларнинг ягона автоматлаштирилган тизимида ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади:

  • янги ташкил этилаётган юридик шахслар;
  • мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар;
  • солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум