Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суғурта соҳасида қандай янгиликлар бўлади

10.09.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ҳаёт суғурта соҳаси ва шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа билан 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғурта тармоғини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш назарда тутилган.

 

Ҳаёт суғурта тармоғини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари келтирилган. Улар орасида:

  • ҳаёт суғуртаси соҳасидаги халқаро ҳаёт суғурта ташкилотлари ва уюшмалари тажриба ва тавсияларини инобатга олган ҳолда ҳаёт суғурта тармоғини ҳамда шахсий суғурта турларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
  • инфляция омилларидан ҳимоя қиладиган узоқ муддатли пенсия суғуртаси орқали аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш;
  • ҳаёт суғурта соҳасидаги ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини илғор хорижий давлатларда ошириш орқали миллий суғурта бозорини ривожланиши таъминлаш.

 

Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият юритаётган суғурта компанияларига нисбатан қуйидагилар таклиф этилмоқда:

  • фойда солиқ юкини икки бараварга камайтириш ва солиқдан бўшаган маблағларни InsurTech ва онлайн сотув технологияларини ривожлантириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилувчи фуқароларнинг ижтимоий солиғига ва суғурта соҳасидаги ёш кадрларни малакасини оширишга, шу жумладан хорижий давлатларда тажрибасини оширишга мақсадли йўналтириш;
  • жисмоний шахсларнинг узоқ муддатли (энг кам муддати бир йилни ташкил этган) ҳаёт суғуртаси шартномаси бўйича олинган инвестиция даромадлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида ҳисобламаслик;
  • шахсий суғурта маҳсулотлари бўйича тузилган суғурта шартномаларига йўналтирилган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида ҳисобламаслик.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум