Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

Тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиши соддалаштирилади

10.12.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди. Мақсад – ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш ва харажатларни оптималлаштириш. Ҳужжат бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан юридик ва жисмоний шахсларнинг электр ҳисоблагичларини ечиш, текширувдан ўтказиш ва ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича метрологик хизматларни кўрсатадиган ягона ваколатли орган ҳисобланади. Бунда барча харажатлар электр тармоғи корхонаси томонидан қопланади.

 

«Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш дирекцияси» МЧЖ қайта ташкил этилади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиалига айлантирилади.

 

Энергетика вазирлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июлгача тартибни ишлаб чиқиш топширилди, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш муддати 15 кунга қисқариши лозим.

 

Ҳужжат 20 декабрга қадар муҳокама қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова. 


.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг