Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Тадбиркорликни давлат томонидан назорат қилиш. Бу қандай амалга оширилади

18.01.2021

Рус тилида ўқиш

Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Қонун лойиҳасининг мақсади - тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Қонун лойиҳасида:

1) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш ва текшириш, мониторинг қилиш, статистика ва бошқа ахборотни таҳлил қилиш механизми белгиланади;

2) назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган чораклик манзилли дастурлар асосида ҳуқуқий тарғибот ўтказиш йўли билан профилактик тадбирларни амалга ошириш тартиби  белгиланади;

3) давлат томонидан назорат қилишнинг замонавий механизми жорий этилади, у қуйидагиларга асосланади:

  • барча текширувлар назорат қилувчи органлар томонидан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим;
  • рўйхатга олиш ваколатли орган билан текширувларни келишиш ва уни текширувлар ўтказиш тўғрисида хабардор этиш йўли билан амалга оширилади;
  • қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, бошқа давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, ОАВ ва бошқа ахборот манбааларидан олинган маълумотлар асосида текширувларни ташаббус қилиш келишилиши лозим;
  • Президент томонидан белгиланадиган текширувлар хабардор этилиши лозим;

 

Текширувларни ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган.

 

Қонун лойиҳаси билан текширувларни ўтказиш муддатлари белгиланади:

  • молия-хўжалик фаолиятини текшириш - 30 кундан ошмаган муддатда;
  • келишилган ҳолда бошқа текширувларни ўтказиш - 10 кундан ошмаган муддатда;
  • хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар - муддатлар Президент қарори билан белгиланади.

 

Қонун лойиҳасига иловада назорат қилувчи органлар ва уларнинг назорат функцияларининг тўлиқ рўйхати келтирилади. Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ:

  • мазкур рўйхатда келтирилмаган орган ва ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади;
  • рўйхатда назарда тутилмаган орган ва ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилиши тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш сифатида баҳоланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_