Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • ТМЗ, асосий воситалар, чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар ҳисоби қандай ўзгартирилади

ТМЗ, асосий воситалар, чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар ҳисоби қандай ўзгартирилади

28.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига (БҲМС) импорт қилинган товар билан амалга ошириладиган операциялар ва курс фарқини ҳисобда акс эттириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишга доир лойиҳалар (2693, 2694, 2695, 2696-сон) муҳокама қилина бошлади.   

 

Биринчидан, «Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни (17.09.2004 йилда 1411-сон, 30.07.2013 йилда 1411-1-сон, 12.01.2015 йилда 1411-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотган деб топиш таклиф этилмоқда.

 

Иккинчидан, 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар», 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» ва 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Чет эл валютасига сотиб олинган товар-моддий бойликлар (асосий воситалар, ТМЗ ва бошқалар) қиймати (таннархи, бошланғич қиймати) улар сотиб олишни, шу жумладан сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги Марказий банк курси бўйича чет эл валютасидаги суммани қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.

 

Маълумот учун: БҲМСнинг ҳозирги таҳририда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санада қайта ҳисоблаш амалга оширилади.  

 

Учинчидан, 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олишнинг қуйидаги жиҳатларига дахл этади:

 

1. Чет эл валютасидаги операциялар кенгроқ талқин қилинган. Булар чет эл валютасида амалга ошириладиган, хўжалик юритувчи субъект активлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасига сотиб оладиган ёки сотадиган битимлардир.

 

Амалдаги таҳрирда: мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активлар) чет эл валютасига сотиб олади ёки сотади.

 

2. Хўжалик юритувчи субъектлар нархларни чет эл валютасига эквивалентда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта – сўмда амалга оширадиган вазиятлар истисно этилмоқда. Ушбу масалани тартибга солувчи банд ўз кучини йўқотади.

 

3. Баланснинг қайта баҳоланадиган валюта моддаларига аниқлик киритилмоқда. Улар сирасидан улушли қимматли қоғозларга инвестициялар (устав капиталига инвестициялар) чиқариб ташланади.  

 

Инвестициялар бўйича қайта баҳолашни ўтказиш учун фақат чет эл валютасидаги пул маблағларини олиш ҳуқуқи белгиланган қарз қимматли қоғозларни қолдириш таклиф этилмоқда. 

 

4. 2019 йил 1 январдан бошлаб курс фарқларини акс эттириш учун жамғариш усулини қўлламаслик таклиф этилмоқда. 

 

Жамғариш усулида 2019 йил 1 январгача илгари жамғарилган курс фарқлари бўйича улар тўлиқ ҳисобдан чиқарилгунига қадар молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритишнинг жорий тартиби сақланади.   

 

5. Устав капитали миқдорини чет эл валютасида имконияти истисно этилмоқда. Агар муассислар ҳиссаларни чет эл валютасида киритсалар, қайта ҳисоб-китоб ҳисса киритилган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Татьяна Белоусова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум