Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи қандай ўзгаради

21.01.2021

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа шаҳарнинг иқтисодий зоналари ва туманлари кесимида аниқланадиган Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархининг ўзгаришини назарда тутади.

 

Лойиҳага асосан, Тошкени шаҳар солиқ бошқармаси доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини 1 иш куни ичида “Yerelektron” ААТга киритади.

 

Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва  туман ҳокимликлари:

  • аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиришлари;
  • ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилашлари керак.

 

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар:

Зоналар

1 га учун амалдаги энг паст нарх (сўмда)

Лойиҳа бўйича

 1 га учун энг паст нарх (сўмда

1

18 102 214 700

20 820 000 000

2

14 481 771 800

16 650 000 000

3

10 861 328 800

12 490 000 000

4

7 240 885 900

8 330 000 000

5

3 620 443 000

4 160 000 000

 

Эслатиб ўтамиз, энг паст нарх қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

  • ер солиғининг йиллик суммаси;
  • ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари;
  • ер участкасининг жойлашган жойи;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун нуқталарнинг мавжудлиги.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун доимий фойдаланишга тақдим этиш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади (20.12.2019 йилдаги 1023-сон ВМҚга 1-илова).

 

Амалдаги Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи - Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.03.2020 йилдаги 255-сон қарорида.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум