Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ–3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинди.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Туристик компанияларга кўпроқ имтиёзлар берилади
Туристик компанияларга кўпроқ имтиёзлар берилади
29.03.2017

Маълумот учун: 1.07.2005 йилдан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Фармонда белгиланган мезонларга жавоб берадиган корхоналар солиқ имтиёзларидан фойдаланади.
Мавжуд бўлган имтиёзлар мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ва меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш учун олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан озод этиш (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ҳисобига кенгайтирилади.
Бунда туристик бизнес объектларини (меҳмонхона ва туристик кўнгилочар мажмуалар; умумий овқатланиш шохобчалари тармоғи; курортлар, санаторийлар, йўлбўйи инфратузилмалари комплекс объектлари ва сервислар) солиқ ва божхона имтиёзлари (Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ–3594-сон Фармонига илова) татбиқ этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига киритиш таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, муайян имтиёзлар ишлаб чиқилган Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Концепциясида акс этган бўлиб, у ҳам ҳозирда лойиҳа босқичидадир.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиш ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


