Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон қандай халқаро ҳужжатларга қўшилади?

27.04.2017

 

Ташқи ишлар вазирлиги 2017-2020 йиллар учун Халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятни такомиллаштириш бўйича иш режасини ишлаб чиқди. Лойиҳа НҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Халқаро муносабатлар соҳасидаги иш 4 та асосий йўналиш бўйича олиб борилади:

 

1 – Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг  шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация ва танқидий таҳлил қилиш.

 

2 – истиқболли ва амалий жиҳатдан аҳамиятли ҳалқаро шартномалар ва битимлар ҳисобига шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш.

 

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қуйидаги ҳужжатларни қайд этиш мумкин:

  • Божхона таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида конвенция (Киото, 1973 йил 18 май);
  • Халқаро шартномаларда электрон хабарлардан фойдаланиш тўғрисида БМТ конвенцияси (Нью-Йорк, 2005 йил 23 ноябрь) ;
  • Саёҳатлар учун контракт бўйича халқаро конвенция (Брюссель, 1970 йил 23 апрель) ва б.

 

Жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳукуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим ҳужжатлар орасида 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Кишинев конвенцияси, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида БМТ конвенцияси (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) мавжуд.

 

Бундан ташқари, транспорт ва транзит, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида қатор халқаро битимларни ратификация қилиш режалаштирилаётир.

 

3 – давлатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятида фаол иштироки. Бу мақсадлар учун, жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида Халқаро ҳуқуқ соҳасида тадқиқотлар марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилади.

 

4 – халқаро шартномаларни ҳисобга олиш ва туркумлаштириш, шунингдек, замонавий АКТ қўллаган ҳолда тизимли равишда уларни инвентаризация ва мониторинг қилишни кўзда тутадиган электрон маълумотлар базасини барпо этиш.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум