Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда космик фаолият жадаллаштирилади

31.10.2018

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. ҚҲТБТ порталида Президент (бу ерга қаранг) ва Ҳукумат (бу ерга ва бу ерга қаранг) қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.


«Ўзбеккосмос» агентлигини ташкил этиш режалаштирилмоқда


Ушбу идора Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритиб, қуйидагилар билан шуғулланади:

  • космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • мамлакатимизда космик соҳани ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • космик соҳа инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • кадрларни, шу жумладан етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
  • космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;
  • манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда космик соҳага хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • космик ва йўлдош технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағлар кенг жалб этилишини таъминлаш;
  • космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.


«Ўзбеккосмос» агентлигининг илмий-техник ва эксперт кенгашини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Унинг хулосалари асосида космик соҳани ривожлантиришга оид стратегик масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.

 


Норма ижодкорлиги билан шуғулланиш лозим

 

«Космик фаолият тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда.


Шунингдек 2019–2029 йилларда космик соҳани ривожлантириш концепцияси ва дастури қабул қилиниши мўлжалланмоқда, уларда қуйидагиларга эътибор берилади:

 

  • Ўзбекистонда космик соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга комплекс ёндашув ва унга доир стратегик вазифалар;
  • саноат ва экологик хавфсизлиги юқори даражада бўлишини таъминловчи замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда космик соҳа ва тегишли инфратузилма объектларини қуриш;
  • маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, ўқув марказларида мутахассисларни тайёрлаш.


Мамлакатимизда ва хорижда кадрлар тайёрланади


Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университетида «Амалий космий технологиялар» кафедралари ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия, Европа ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи олий таълим муассасаларида соҳа учун кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Лойиҳалар рад этилиши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум