Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Валюта операцияларида нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда

08.11.2023

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

 

Режалаштирилаётган ўзгартиришларга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютани сотиб олишга буюртма беришда унга қуйидаги ҳужжатлар нусхаси илова қилиниши лозим:

  • валюта операциясини амалга ошириш учун тузилган контракт (шартнома, битим, инвойс);
  • чет эл валютасидаги лизинг ва кредитларга хизмат кўрсатишда – асосий сумма ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали;
  • хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилишда – фойда тақсимланганлиги
    ва дивидендлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат, аудиторлик фирмаси ёки солиқ органининг хулосаси ҳамда даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиқномаси;
  • Қоидаларнинг 17–191-бандларига мувофиқ норезидентлар томонидан маблағларни уларнинг чет элдаги ҳисобварақларига ёки ушбу норезидентларни ташкил этган хориждаги корхоналарга ўтказишда – миллий валютадаги маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини асословчи ҳужжатлар. 

 

Шунингдек хорижий валютани сотиб олиш ҳақидаги буюртмалар шу куннинг ўзида банкнинг филиалига дастлабки назоратдан ўтказиш учун юборилади.

 

Банк филиали:

  • буюртма тўғри расмийлаштирилмаганда ёки тегишли асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда - буюртма қайта кўриб чиқиш ва камчиликларни бартараф этиш учун мижозга қайтарилади;
  • камчиликлар аниқламаганда – бош банкка юборади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум