Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ягона «E-BOZOR» электрон платформасини жорий қилиш режалаштирилмоқда

31.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа Президентнинг 11.05.2021 йилдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Бозорлар ёки савдо комплексларини бошқарувчи ташкилотининг таъсисчилари ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлиши мумкинлиги белгиланиши назарда тутилмоқда.

 

2022 йилнинг 1 январига қадар 100 та ва ундан кўп турғун савдо шохобчаларига эга бўлган барча бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан йиғимнинг тўлиқлигини ҳар куни текширган ҳолда фақат банк тизими орқали реал вақт режимида бир марталик йиғим ва ижара тўловлари ундирилишининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинишини мажбурий тартибда жорий этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ягона «E-BOZOR» электрон платформаси жорий қилинади.

 

Низомга мувофиқ бозор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқлаган Режага асосан, ўз ҳудудида архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек бозорларнинг у ёки бу турига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда ташкил этилади.

 

Янги ташкил этилаётган бозорлар ёки савдо комплекслари учун ер майдонлари «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси орқали белгиланган тартибда ажратилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16