Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яна бир БҲМСнинг янги таҳрири таклиф қилинмоқда

02.10.2020

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги 1-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Лойиҳа “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга, Президентнинг 24.02.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ, шунингдек амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш ва сонини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

1-сон БҲМС лойиҳасига яна қуйидаги учта ҳужжат киритилган:

  • 14-сон БҲМС “Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот” (рўйхат рақами 1335, 7.04.2004 й.);
  • 15-сон БҲМС “Бухгалтерия баланси” (рўйхат рақами 1226, 20.03.2003 й.);
  • Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддатлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.).

 

Бундан ташқари, 1-сон БҲМСнинг янги таҳририга 3-сон БҲМС ва 16-сон БҲМСнинг айрим қисмлари киритилган, ҳисоб сиёсати бўйича, молиявий ҳисобот тузишда хатолар бўйича боблар тўлиқ чиқариб ташланган.

 

3-боб “Умумий жиҳатлар”, стандарт тузилмаси, молиявий ҳисобот тузиш изчиллиги МҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум