Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яқин йилларда мактаблар қанчалик ўзгаради

01.08.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида 2018–2021 йилларда Ўзбекистон халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.


Таълим шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мактаблар филиалларидаги ўқувчилар мактаб автобуслари ташкил этиш ёки янги мактаблар қуриш ҳисобига асосий мактабларга кўчирилади. Нодавлат мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши ҳам вазифани ҳал этишда ёрдам беради.



Мактаб ҳаётининг барча соҳаларига АКТни жорий этишга йўналтирилган дастурлар тасдиқланади. Ушбу вазифаларни ҳал этиш мақсадида Таълим соҳасидаги ахборот-коммуникация технологиялари агентлиги ташкил этилади. Бошқа инновациялар қатори, банк тизими ва бошқа тизимларга (тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш) интеграциялаш имконини берадиган ўқувчиларни идентификациялаш ягона тизими ва уларнинг мактабга қатнаш ҳисобини юритиш тизимларини (ID-карта, NFS белгиси ва б.) жорий этиш кўзланган.  



Мактаб директорларини саралаб олиш ва тайинлаш тартиби ҳам ўзгартирилади. Таълим менежерларини қайта тайёрлаш курсларидан мажбурий равишда ўтиб, сертификат олишни назарда тутадиган нормаларни жорий этиш кўзланмоқда.


Халқ таълими муассасалари ходимларининг шаъни ва обрўсига доғ туширувчи далиллар аниқланган, Таълим вазирлигининг Назорат-ҳуқуқ хизмати хулосалари асосида ўрганиш натижаларига кўра ўқувчиларнинг ўзлаштириши сезиларли даражада пасайиб кетган ҳолларда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби назарда тутилмоқда.



Янги давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилиб, жорий этилади. Улар илғор халқаро тажриба асосида, STEAM (фан, технологиялар, инженерия, маданият ва математика) ҳамда мамлакатнинг миллий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.



Рус тилини ўқитиш сифатини оширишга эътибор қаратилади. Рус тили ва адабиёти соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун республикамизнинг ҳар бир минтақасида А.С.Пушкин номидаги рус тили институти филиалларини, шунингдек Россия олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.  


Мактаб битирувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган. Касб-ҳунар коллежларининг ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари, шунингдек касб-ҳунарга тайёрлаш сифатини таъминловчи Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази муассасалари Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

 

Мактаб таълими мактабдан ташқари таълим билан биргаликда ривожлантирилади. Базасида тўгараклар ишлаётган «Баркамол авлод» болалар марказлари тармоғини ҳам ривожлантирадилар. Мактаб туризми ривожлантирилади. Бунинг учун барча минтақаларда 100–150 ўринлик «Болалар туристик базалари» ташкил этилади. Болалар кутубхоналари (фаолият юритаётган ахборот-ресурс марказлари) ва мактаб кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техникавий базасини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш кўзланмоқда.



Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум