Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Йўл ҳаракати қоидабузарликларини назорат қилиш хусусий секторга ўтказилиши режалаштирилмоқда

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини назорат қилиш хусусий секторга ўтказилиши режалаштирилмоқда

11.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа Президентнинг 7.12.2020 йилдаги «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4913-сон қарорига мувофиқ ИИВ томонидан ишлаб чиқилган.

 

Тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ҳамда автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда.

 

Қарор билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:

  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи)ни белгилаш тартиби.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

  • ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларнинг, шунингдек, оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси ва алоқа каналлари харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади;
  • ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни келгусида «Хавфсиз шаҳар» тизими билан мажбурий интеграциясини таъминлаган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари балансида қолдирилади.

 

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган ЙҲҚ бузилганлиги учун жарималар суммаси қуйидагича тақсимланади:

а) тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:

  • 25%и – тадбиркорлик субъекти ҳисобига предпринимательства;
  • 25%и – ИИВ бюджетдан ташқари жамғармасига;
  • 20%и – Ўзбекистон Давлат бюджетига;
  • 20%и – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда ЙҲҚ бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
  • 10%и – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига «Хавфсиз шаҳар» концепциясини тўлақонли жорий этиш учун мақсадли йўналтирилади.

б) тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:

  • 30%и – тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
  • 25%и – ИИВ бюджетдан ташқари жамғармасига;
  • 25%и – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда ЙҲҚ бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
  • 20%и – Ўзбекистон Давлат бюджетига йўналтирилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагиларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатишга доир талабларни;
  • махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш ва ахборот коммуникация тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни;
  • тадбиркорлик субъекти ҳамда ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум