Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳолининг ижтимоий ҳожатманд тоифалари доимий эътиборда

21.10.2016

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонун парламент қуйи  палатаси томонидан қабул қилиниб,Сенат томонидан маъқулланди.

Айтиш жоизки,  Қонунчилик палатасидаги тегишли қўмита, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинган эди.

 

Мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган 25 йил мобайнида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг комплекс тизими яратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, бугунги кунда аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб келинмоқда. Аммо, амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этишга тизимли ёндашув талаб этилишини кўрсатди. Қабул қилинган Қонун айнан шу мақсадга хизмат қилади.

 

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашаётган шароитларда кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг имкон қадар манзилли бўлишини қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қонун аҳолининг муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Қонунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, уларни аниқлаш мезонлари, кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар аниқ белгиланади. Натижада давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини ва, зарур бўлганда, аҳолининг тегишли гуруҳларини жорий эҳтиёжларига қараб маблағлар қайта тақсимланишини таъминлайди.

 

Қонун ижтимоий хизматлар кўрсатиш мониторингини олиб бориш ва баҳолаш механизмларининг белгилаб олиниши ижтимоий ҳимоя тизимининг жамоатчилик назорати учун очиқ бўлишига имкон беради, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ижтимоий масъул бизнеснинг ролини оширади. Қонунда назарда тутилган идоралараро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик мамлакатимизда ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш учун асос яратади.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:


Бандликни таъминлаш – парламент учун устувор масала!

 

Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум