Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

30.10.2015

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

 

Тадбирда депутатлар,  вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, молия идоралари мутахассис ва  экспертлари  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

 Аниқланишича, 2016 йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 % га ўсиши назарда тутилганлиги ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг якунланаётган йилда ҳам юқори суръатларда ўсиши кутилаётганлиги асос қилиб олинган.

 

 

Келгуси  йилда солиқ ва бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари 40,5 трлн. сўмни, харажатлари 42,7 трлн. сўмни ва Давлат бюджети тақчиллиги 2,2 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 % ни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

 

 

Кўмита аъзолари томонидан солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида иқтисодиётни модернизация қилишни рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини пасайтириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш асосида макроиқтисодий кўрсаткичлар ўсишини таъминлашга ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар назарда тутилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.  

 

 

Таъкидлаш жоизки, хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада пасайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш ушбу корхоналар ихтиёрида 58,4 млрд. сўмни қолдириш имконини бериши билан биргаликда хизмат кўрсатиш соҳасинининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказилишига хизмат қилади.

 

 

Кейинги йилларда солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича корхоналарга, кичик бизнес субъектларига қатор имтиёзлар берилиши, аввало, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг, сервис ва хизматлар соҳасинининг ривожланишига, энг муҳими – аҳоли бандлиги ва даромадларини ошишига хизмат қилаётганлигини инобатга олган ҳолда келаси йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа бир қатор солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг амалдаги ставкаларини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.

 

 

Хусусан, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ҳамда тўқимачилик соҳасидаги ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланиб келган солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2018 йил 1 январга қадар узайтирилиши мамлакатимизда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни, тайёр ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этишни рағбатлантиради.

 

 

Келгуси йил учун белгиланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида иқтисодиётга солиқ юки ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўтган йилги 20,7 фоиздан 19,1 фоизгача камаяди.

 

 

Бундан ташқари, Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари 23,4 трлн. сўм миқдорида белгиланмоқда, бу эса давлат мақсадли дастурларининг ижросини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

 

 

Ижтимоий харажатларда муҳим ўрин тутувчи таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдори ўтган йилга нисбатан барқарор ўсиш суръатларини сақлаган ҳолда 2016 йилда ЯИМга нисбатан тегишинча 6,8 ва 2,8 фоизни ташкил этиб, баркамол ва соғлом авлодни шакллантириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни тўла таъминлаш имконини беради.

 

 

Қайд этиш лозимки, келаётган йилда иқтисодиёт учун харажатлар ЯИМга нисбатан 2,1 фоиз миқдорида ажратилиши кўзда тутилмоқда. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган марказлашган инвестициялар ҳажми ЯИМга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этиб, йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилади.

 

 

 

 

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар

 қўмитасининг аъзоси Элбек ШУКУРОВ

 

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди


Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум