Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Электрон ҳукумат» тизимининг самарадорлиги оширилади

27.02.2017

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, ахборот соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Электрон ҳукумат инфратузилмасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида доимий асосда семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Семинарда 2013-2020 йилларда Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурида белгиланган “Соғлиқни сақлаш” комплекс ахборот тизимини яратиш лойиҳасини сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шунингдек аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшовчиларнинг турли электрон тиббиёт хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш зарурлиги қайд этилди.

 

Соғлиқни сақлаш тизимига ахборот технологияларининг чуқур татбиқ этилиши бугунги кунда ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммоларнинг самарали ҳал қилинишига замин яратади. Масалан, тиббиёт муассасасига электрон мурожаат қилиш тизими яратилса, тиббий маслаҳат учун келган беморнинг шифокор қабулига кириш учун соатлаб навбат кутишига зарурат қолмайди. Тиббиёт карталарини электрон шаклда юритиш тартиби эса бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам яна бир қулайликдир. Телетиббиёт ютуқларини қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа тиббиёт муассасаларига жорий этиш оғир касалликларнинг олдини олиш, касалликларга тез ва аниқ ташхис қўйиш тизимини яхшилаш, инсон манфаатини муҳофазалашда муҳим ютуқлар омили бўлади.

Шунингдек, семинарда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни веб-сайтга тўлиқ жойлаштириш, электрон ҳужжат айланиш тизимидаги камчиликларни бартараф этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларига эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Тиббиётга оид ахборотларни тарқатиш тизимини такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори воситалари савдоси жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлардан аҳолини кенг хабардор қилиш, аҳоли билан мулоқотнинг самарали механизмларини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Бундан ташкари, иштирокчилар томонидан тиббиётга оид ахборотларни тарқатиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган, хусусан қонун талабларига мувофиқ тиббиёт муассасаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотлар, интерактив тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини ҳужжатлаштириш ва регламентлаш, тиббиёт соҳасида, жумладан дори воситалари билан савдо-сотиқ соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар билдирилди.

 

Семинар иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ҳамда бу ишларни ОАВ орқали амалга ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, ўтказилган тадбир давомида аҳолига дори воситаларининг сотилиши, тиббиёт муассасаларининг реестри, тез тиббий ёрдам хизматларини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик тизими ва ягона ахборот базасини яратиш ҳамда ривожлантириш лойиҳалари устидан таъсирчан парламент назорати ва мониторинг тизимини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси
Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16