Шу кунларда ўтказиладиган Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришга, юртбошимизнинг Асосий Қонунимиз XXIII йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён этилган вазифаларни бажаришга қаратилган бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ҳам шулар жумласидандир.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Ички ишлар идоралари янги ҳуқуқий мақомга эга бўлади
Ички ишлар идоралари янги ҳуқуқий мақомга эга бўлади
23.08.2016
Барчамизга аёнки, жамоат тартибини сақлаш - бу ички ишлар идораларининг асосий вазифасидир. Бироқ, Ички ишлар вазирлиги серқирра фаолиятга эга. Шу боис вазирликнинг таркибида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш (профилактика), жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармалари, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, “Қўриқлаш” бирлашмаси, транспорт бошқармаси ва бошқа хизматлар мавжуд.
Ички ишлар органлари фуқаролик жамияти билан ҳамнафас ишламоқда. Улар аҳоли тинчлигини сақлашга доир зарур чораларни кўриш билан бирга жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ва уларга “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси вакилларидан иборат гуруҳлар билан ҳамкорликда профилактик таъсир кўрсатишга оид вазифаларни самарали адо этмоқда. Осойишталикни таъминлаш борасида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни, яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида профилактика хизмати 3 минг 788 милиция таянч пунктлари орқали фаолият кўрсатмоқда.
Маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари бир бинода, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бораётгани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ижобий самара бермоқда.
Мисол учун: Ёнғин хавфсизлиги қисмлари томонидан 25 мингга яқин аҳоли турар жойи, мингга яқин кўп қаватли уйнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Олиб борилаётган профилактик ишлар натижасида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган 1,5 минг нафардан зиёд фуқаро ва масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Сўнгги беш йил мобайнида содир бўлган ёнғинларнинг деярли 80%и бошланғич даврида бартараф этилишига ва бунинг натижасида 890 нафар инсон ҳаёти ва 373 млрд сўмликдан зиёд мол-мулкни ёнғиндан қутқариб қолишга эришилди.
Давлат раҳбарининг ички ишлар идоралари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган фармонлари соҳанинг бугунги кун талабларига жавоб берадиган даражада шаклланишига пухта замин яратди.
Соҳани нафақат замонавий моддий-техник воситалар, балки ҳар томонлама чиниққан, фидойи кадрлар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилгани муваффақиятлар асоси бўлди, дейиш мумкин. Тизимдаги ислоҳотлар ва катта ҳажмдаги амалий ишлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар йил сайин камаймоқда. Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида жиноятларнинг унча оғир бўлмаган турлари 4,2%, ўта оғир жиноятлар 13,5%, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 1,3%га камайишига эришилди.
Ички ишлар идоралари хизматчиларининг оғир ва сермашаққат меҳнатлари давлат томонидан янги қонунлар орқали кафолатланса ҳамда шу асосда идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилса, бундай самарали фаолият ва ютуқларнинг кўпайишига замин яратилади.
Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди.
Мавзу бўйича материаллар:
Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!
Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун белгиланган имтиёзлар
Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади
“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар: