Тошкент шаҳрида 2016 йил 10 декабр куни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 13 декабрида чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Саккизинчи ялпи мажлисда Сенат 15 та масалани кўриб чиқади
Саккизинчи ялпи мажлисда Сенат 15 та масалани кўриб чиқади
12.12.2016
![](/img/mw250/fd/5b/8f1ab5e1d27f4090947b6902df15.png)
Ялпи мажлиснинг кун тартибига 15 та масала (шу жумладан 5 та қонун) муҳокамага қўйилмоқда:
- Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида;
- “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;
- “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;
- “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.
Олий Мажлис юқори палатаси қўмиталарининг ва Девонининг саккизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан Сенат раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди.
Кенгаш мажлисида Сенат аъзоларидан ташқари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда айрим фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзуга оид материаллар:
Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади
Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди
Янги сонларда ўқинг
![](/files/norma/images/logo_sbx.png)
- Йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарар қопланади
- Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
- Ишлаб чиқариш таннархи таннархи қандай шакллантирилади
- Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак
- Доимий муассаса Ўзбекистонда омборни ижарага олса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади
![](/files/norma/images/logo_nm.png)
- Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
- «Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Грант маблағлари ҳисобидан лойиҳада иштирок этаётган ходимларга ойлик берилганда ЖШДС ва ижтимоий солиқ
- Ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисоб-китоб қилинади
- Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда