Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистонда 194 “Ягона дарча” марказлари ташкил этилди.
- www.norma.uz
- Парламент хабарлари
- Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва сони ошмоқда
Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва сони ошмоқда
24.10.2016
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомиллари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда сўз олган маърузачилар мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, эркин фаолият юритиши учун асоссиз текширувларга чек қўйиш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.
Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари томонидан 2016 йил 1 октябрь ҳолатига 76 576 давлат хизматлари кўрсатилган. Марказлар томонидан кенг кўламдаги ахборот хизматлари кўрсатиб келинмоқда, жумладан фақат 2016 йил давомида тадбиркорлик субъектларига 100 000 дан ортиқ бепул маслаҳатлар бериш хизматлари кўрсатилган. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари тизими сифатли хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ривожланган коммуникация инфратузилмасига, шунингдек замонавий жиҳозларга эга.
Семинар иштирокчилари ўзларининг танқидий ва аниқ маърузаларида идоралараро ахборот алмашинуви тизимини ривожлантириш масалаларини тартибга солувчи зарурий норматив-ҳуқуқий хужжатлар ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек Ягона интерактив хизматлар портали билан интеграциялашган “Ягона дарча” марказлари фаолиятига оид ягона веб-сайтни яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якуни бўйича электрон ҳукуматни жорий қилиш ва ривожлантириш, соҳадаги қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари масалалари
қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ
Мавзуга оид материаллар:
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда
Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»