Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлиги янада либераллаштирилмоқда

09.12.2016

Давлат раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–4848-сон Фармонига (бундан буён  - Фармон) мувофиқ Бош прокуратура томонидан тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштиришга ҳамда жиноий ишлар бўйича тафтишлар ўтказишни процессуал жиҳатдан аниқ тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди1.

 

Батафсил айтганда, қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида (бундан буён - ЖК):

 

1) 45-моддани тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бўлган муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазони тайинлашга йўл қўймаслик тўғрисидаги норма билан тўлдириш, бундан одамларнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келувчи ҳоллар мустасно;

 

2) 178, 180, 181, 1811, 188, 189 ва 190-моддаларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта жиноятлар содир этган шахслар етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган ва жиноятларнинг оқибатларини бартараф этган тақдирда уларни жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи нормалар билан тўлдириш;

 

3) тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар содир этганлик учун ҳукм қилинган фуқароларнинг сонини камайтириш мақсадида 190-модданинг биринчи қисмидаги маъмурий преюдицияни чиқариб ташлаш ва фаолият билан лицензия олмаган ҳолда шуғулланиш туфайли ўта йирик миқдорда даромад олганликни жавобгарликка тортиш учун асос сифатида белгилаш;

 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида (бундан буён - ЖПК):

 

1)  84-модданинг 8-бандига ва 329-моддага биринчи марта жиноятлар содир этган, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган ва жиноятларнинг оқибатларини бартараф этган шахсларни жавобгарликдан озод этиш механизмини қўллаш учун процессуал асосларни мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида қўшимчалар киритиш;

 

2) тафтишларни ўтказиш тартибини процессуал жиҳатдан аниқ регламентлаш учун «Молия-хўжалик фаолиятини текшириш» деб номланган 221-боб билан тўлдириш. Мазкур бобда қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:

 

- тафтишни тайинлаш учун асослар;

 

- тафтиш ўтказиш учун ваколатли бўлган асосий органлар;

 

- тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорга доир талаблар;

 

- тафтиш (шу жумладан қўшимча ва такрорий) ўтказиш тартиби, тадбиркорлик субъектларини тафтишдан ўтказиш шартлари ва тафтишни ўтказиш муддатлари, тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага оид талаблар;

 

- тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ва мансабдор шахсларнинг, шунингдек текширилаётган субъектлар вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

 

3) ЖК ҳамда ЖПКга таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартишлар инобатга олинган ҳолда ЖПКнинг 69 ва 201-моддаларига таҳририй тузатишлар киритиш;

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (бундан буён - МЖтК):

 

1) МЖтКнинг 165-моддаси худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида фаолият билан лицензиясиз такрор шуғулланганлик учун жавобгарликни (фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 10-20 баравари миқдорида, мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 20-30 баравари миқдорида жарима) белгиловчи иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда;

 

2) МЖтКнинг 271-моддаси молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини бартараф этган тақдирда уларни маъмурий жазодан озод этишга доир нормалар белгиланишини назарда тутувчи 11-банд билан тўлдирилмоқда;

 

Ўзбекистон Республикасининг  Солиқ кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонунларга  ҳам тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини либераллаштириш, жиноий ишлар бўйича тафтишлар ўтказиш чоғида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

 

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси

 Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

Алия ЮНУСОВА 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

 

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Ушбу фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлар шугулланиши мумкинми? Ушбу фаолият билан шугулланиш учун хусусий тадбиркор сифатида нечта ишчи ёллай оламан?

 

Kорхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?

 

 


1 Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки, Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.

 

Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум