Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ноҳалол дорихона муассасаларига 3 йил ишлаш тақиқланади

24.02.2017

Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Лицензияловчи орган ўзгарди

 

1.04.2017 йилдан бошлаб  дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

 

Илгари у Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилар эди.

 

Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Дори-дармонларнинг нархи баландлиги туфайли ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш мумкин

 

Энди лицензиялаш жараёни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини белгилаш тартибига амал қилиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

 

Хусусан, Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига дорихона муассасаларининг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида камида 12 шрифт ўлчамида кўринадиган жойга осиб қўйиш мажбурияти киритилди[1].

 

Бунда дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига касса чеки билан бир қаторда идентификацион маълумотлар (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори) билан дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

 

Бу муҳим! Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат остида олиш натижалари бўйича олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихона муассасасининг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асослардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, лицензияловчи орган қонун ҳужжатларини бузиши, шу жумладан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихона муассасаларининг манзиллар реестри ва ходимлар реестрини шакллантиради.

 

Лицензиатлар (лицензия эгалари)га мазкур реестрга киритилган шахслардан ходимлар таркибини шакллантириш тақиқланади. Бунда 3 йил ўтгандан сўнг реестрдан чиқариб ташлаш мумкин бўлади.

 

Ким текширишга келиши мумкин?

 

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар нархнинг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат қилишни таъминлаш топиширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 


[1] Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархининг давлат томонидан назорат қилиниши механизмидаги янгиликлар ҳақида батафсил қуйидаги таҳлилий мақолалар орқали танишиш мумкин: «Дори-дармонлар нархи назоратга олинади», «Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак?», «Ҳар қандай дорихонада нимани топиш мумкин?», «Қайси дорилар учун нархлар белгиланган?»