Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Иқтисодий судлар келажакда тадбиркорлар манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилади

22.03.2017

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон Эргашев ва Полянте   СВЕШНИКОВнинг муҳокама қилинаётган “Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан изоҳлари.

Мазкур қонун лойиҳаси Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон Фармони ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида  Олий хўжалик суди томонидан ишлаб чиқилди ҳамда белгиланган тартибда Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Иқтисодиёт, Молия ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди.

 

Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти

 

Айтиш жоизки,  Президент Фармонининг 8-бандида 2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш белгиланди.

 

Бундан ташқари, замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қайд этилган Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди. Бунда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда ишларни биринчи инстанцияда кўришга ваколатли бўлган туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди.

 

Бу ўз навбатида Хўжалик процессуал кодексига (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) тегишли ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш заруриятини юзага келтиради.

 

Шу боис лойиҳа ХПКнинг қатор моддаларига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади:

 

  • Кодекснинг 1-моддасидаги “хўжалик суди” деган сўзлар “иқтисодий суд” деган сўзлар билан алмаштирилди. Бундан ташқари, мазкур модда хўжалик судларининг ушбу Кодексда белгиланган барча ваколатлари иқтисодий судлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилган норма билан тўлдирилди.
  • Шунингдек, Кодекснинг матнида “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди” деган барча сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Олий суди” деган сўзлар билан алмаштирилди.
  • Кодекснинг 23-моддаси ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса маъмурий судга тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар иқтисодий судда кўрилиши кераклигини белгиловчи қисм билан тўлдирилмоқда.
  • Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий судларнинг ташкил этилаётганлиги сабабли Кодекснинг 24, 26 ва 125-моддаларидан оммавий-ҳуқуқий муносабатларга тегишли нормаларни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
  • Кодекснинг 26-моддасида ишларнинг судловга тегишлилиги масаласи тартибга солинган. Шу сабабли ушбу модданинг биринчи қисмида иқтисодий судга тааллуқли ишлар туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан кўрилиши белгиланмоқда.
  • Кодекснинг 43-моддасида Ўзбекистон Республикаси Олий судига даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларига эса – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилмоқда.
  • Кодекснинг 157-моддасида апелляция шикояти (протести)ни кўрувчи судлар аниқлаштирилмоқда. Унда апелляция шикояти (протести)ни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари кўриши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести)ни биринчи инстанцияда ҳал қилув қарорини қабул қилган суд кўриши белгиланмоқда.
  • Кодекс апелляция шикоятини (протестини) бериш тартибини белгиловчи янги 1571-модда билан тўлдирилмоқда. Унда апелляция шикояти (протести) апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи судга ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали берилиши кўрсатилган. Ўз навбатида, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи судга иш билан бирга юбориши шарт.
  • Фуқаролик процессуал кодексига ўхшаш (аналогия) сифатида Кодекснинг
    173-моддасида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланмоқда.
  • Кодекснинг 174-моддасида ҳал қилув қарорининг қонунийлигини кассация тартибида текширувчи судлар кўрсатилмоқда. Унда иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини кўришни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари ваколатларига ўтказиш таклиф этилмоқда.
  • Кодекснинг 1571-моддасига аналогия сифатида 175-моддасида кассация шикоятини (протестини) бериш ва ишни қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини кассация инстанциясида текширувчи судга юборишнинг ўхшаш тартиби кўрсатилган.
  • Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори устидан ёки апелляция, ёхуд кассация инстанциясида шикоят қилиш тартибининг белгиланганлиги сабабли Кодекснинг 176, 177, 182, 185, 186, 187, 188, 189, 191-моддаларидан “апелляция инстанциясининг қарори” деган сўзлар чиқариб ташланмоқда.
  • Кодекснинг назорат инстанцияси судида иш юритишни тартибга солувчи нормалари Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқлаштирилмоқда. Жумладан, қонун лойиҳасида назорат тартибида иш юритиш икки поғонадан иборатлиги назарда тутилмоқда: дастлаб назорат тартибида ишни Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кўради, ундан кейин эса кўрсатилган ҳайъатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан қайта кўрилиши мумкин.

 

Замонавий жараён ва талабларни, суд амалиётининг синалган тамойил ва ёндашувларини, шунингдек бошқа давлатларнинг иқтисодиёт соҳасидаги суд иш юритуви тажрибасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий судлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотларга 2017 йил 1 сентябрга қадар амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилиш, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари, илғор хориж тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси лойиҳасини тайёрлаш ва парламент қуйи палатасига киритиш ҳақида топшириқ берилди.

 

Маъруф  УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди.