Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Интернетда миллий контент кўпаяди

25.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори билан  2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди 

 

У қуйидагиларни назарда тутади:

  • миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва оммалаштириш, уларни ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
  • Интернетнинг миллий сегментини ғоявий-мазмунан тўлдириш, фойдаланувчиларнинг, энг аввало ёшларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлари, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек интернет-журналистикани ривожлантириш;
  • маҳаллий ижтимоий тармоқларда миллий контентни ривожлантириш ва хорижий ахборот ресурсларида унинг улушини ошириш, Ўзбекистон мессенжерлари ва ижтимоий тармоқлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлигини ошириш ҳисобига аудиториясини кенгайтириш;
  • таълим контентини янада такомиллаштириш, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи имкониятларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўқув дастурлари билан интеграцияланган замонавий веб-ресурсларни яратиш;
  • Интернетда яратиладиган миллий ахборот ресурсларини янада тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
  • Интернетнинг глобал ва миллий сегменти ривожланиш тенденцияларини доимий ўрганиб бориш, миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

 

Комплекс дастурни сифатли амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег Заманов,

экспертимиз.