Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ҳарбийларнинг ипотека бўйича дастлабки бадалини давлат киритади

25.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 619-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

У Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МХХ тизимида контракт бўйича:

  • камида 5 календарь йил хизмат қилган ва янгидан контракт тузган,  шунингдек давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга,
  • турар жой билан таъминланмаган ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчиларга жорий этилади.

 

Ипотека кредити сотиб олинадиган (қуриладиган) турар жой қийматининг 25%и миқдоридаги дастлабки бадал Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилиши шарти билан расмийлаштирилади. Турар жойнинг умумий қиймати эса ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган ЭКИҲнинг 2 000 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Дастлабки бадални олиш учун ҳарбий хизматчи турар жой комиссиясига (тегишли идораларнинг ҳарбий қисмларида ташкил этилади) ҳужжатлар пакетини топшириши керак. Уларни текшириш ва ўрганиш 10 кун ичида амалга оширилади. Ипотека кредити олган ва ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар, алоҳида тоифадаги шахслар бундан мустасно, улар учун киритилган дастлабки бадал суммасини қайтаришлари керак.

 

Кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва намунавий якка тартибдаги уйлар қурилиши тегишли дастурлар (масалан, қишлоқ жойларда ёки шаҳарда) билан назарда тутилганларга тақдим этилади. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низомга асосан ажратилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах