Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЎзРТБда янгиланган имкониятлар намойиш этилди

30.08.2017

«Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси»нинг марказий офисида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. ОАВ вакиллари модернизация қилинган савдо инфратузилмаси ҳамда ЎзРТБ АЖ электрон тижоратининг янги имкониятлари билан танишишди.

 

ЎзРТБ товар сегментидаги электрон савдолар оператори сифатида юқори технологияли ташкилот бўлиб, мижозларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини кўзлаб фаолият юритади. Биржанинг ривожланиш стратегиясида энг муҳим роль фаолиятнинг янги йўналишларини ўзлаштириш ҳамда замонавий, ишончли ва самарали савдо инфратузилмасини яратишга қаратилган.

 

Журналистлар биржанинг замонавий IT-инфратузилмаси, брокерлик модернизация қилинган савдо зали, замонавий технологик воситалар ва алоқа каналлари билан жиҳозланган бинолар билан танишишди. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва меҳмонларни кутиб олишга мўлжалланган алоҳида зоналар намойиш этилди, уларда электрон навбат терминаллари, маълумотнома LED мониторлари ҳамда ахборот киоскалари ўрнатилган. Биржанинг янги қайтар алоқа тизими интерактив тарзда тақдим этилаётган хизматларнинг доимий мониторингини ўтказиш ва сифатини таҳлил этиб бориш имконини беради.

 

Шубҳасиз, савдо залининг иши барчада қизиқиш уйғотди, у ерда реал вақт режимида мижозларнинг буюртмаларига биноан 250 дан ортиқ профессионал брокерлар савдо-сотиқ қилишади.

 

IT-инфратузилманинг модернизация қилиниши натижасида биржанинг сервер ускуналарининг юкламаси 80%дан 25%га пасайди. Янги Дата-марказ 15 тагача савдо платформаларининг тўхтовсиз ишини таъминлашга, шунингдек сониясига 5 мингга яқин буюртмалар ёки 14 минг транзакцияга ишлов беришга қодир.

 

Биржа мутахассислари филиалларнинг иши хусусида тўхталишди. Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва биржа хизматларидан эркин тарзда фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун барча филиалларда илғор IT-технологияларга эга замонавий фронт-офисларни яратиш режалаштирилган. Хоразм, Жиззах ва Навоий филиаллари биносида мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, шунингдек, Сирдарё вилоятида ЎзРТБнинг филиалини очиш режалаштирилган.

 

Бугунги кунда ЎзРТБда электрон биржа савдоларидан ташқари онлайн режимида ярмарка савдоларининг электрон тизими фаолият кўрсатади. Ҳар куни 40,0 млрд. сўмдан ортиқ  битимлар тузилади ҳамда 4 мингга яқин клиринг транзакциялари ўтказилади.

 

Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида биржада 5,7 мингдан ортиқ янги мижозлар рўйхатдан ўтган, уларнинг аксарият қисми бизнес ҳамжамияти вакилларидан иборат.

 

Саида Жонизоқова.