Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Омбудсман фуқароларнинг шахсий қабулини ўтказади

31.08.2017

 

29.08.2017 йилдаги ЎРҚ–441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди

 

Тузатишлар билан омбудсманга келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди. Шикоятлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунда кўзда тутилган тартибда, ариза ва таклифлар  алоҳида қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • арз қилувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, шикоят ННТ томонидан берилган тақдирда эса, унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши;
  • қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилиши, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган қарорларнинг, ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилиши;
  • ёзма шикоят арз қилувчининг имзоси ёки ННТнинг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Шикоятни арз қилувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шикоят уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.
  • электрон шаклда берилган шикоят қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

 

Вакил инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда ёки ҳимоянинг ҳуқуқий воситаларидан мустақил равишда фойдаланишга лаёқатсиз шахсларни ҳимоя қилиш учун ўз ташаббуси билан фактлар текширувини ўтказишга ҳақлидир.

 

Шунингдек, омбудсманга аризаларни кўриб чиқишда қўшимча ваколатлар берилган:

  • инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
  • ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш;
  • фуқаролар манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш.

 

Бундан ташқари, вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил  этади. Қабул қилиш жадваллари, қабулни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби омбудсманнинг расмий сайтида эълон қилинади, шунингдек унинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштирилади.

 

Ушлаб турилган ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг омбудсманга мурожаат этиш тартиби алоҳида регламентланган.

 

Фаолият йўналишлари ва бошқа органлар билан ҳамкорлиги тартиби белгиланди

 

Тузатишлар алоҳида йўналишлар бўйича омбудсман фаолиятини аниқлаштиради. Қонун ҳужжатларини  такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир иши тартиби белгиланган.

 

Шунингдек, парламент назоратининг бошқа субъектлари, конституциявий суд ҳамда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигига алоҳида айтиб ўтилган.

 

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ваколатлари белгиланди

 

Омбудсман Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари орасидан ўзининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини тайинлайди ва уларнинг гувоҳномаларига имзо чекади.

 

Қонун билан минтақавий вакилларнинг ваколатлари белгиланди:

  • тегишли минтақада яшовчи жисмоний шахсларнинг ёки тегишли минтақада жойлашган ННТнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда кўмаклашиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига аниқлаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказишда кўмаклашишни сўраб мурожаат қилиш, шунингдек улардан кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни сўраш ҳамда олиш;
  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш соҳасида ахборот-маърифий ишларни амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек ННТ билан ҳамкорликда амалга ошириш.

 

Минтақавий вакиллар инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишинча Жўқорғи Кенгесни, халқ депутатлари вилоятлар ва пойтахтимиз Кенгашларини хабардор қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах