Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов мажбурий ҳисобланади?

12.09.2017

 

6.09.2017 йилдаги ЎРҚ–442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.  

 

Жиноят-процессуал кодексига киритилган тузатишларга биноан суриштирув жиноят ишини тергов қилишнинг мустакил шаклига айланди. Яъни, қатор жиноятлар бўйича жиноят ишлари суриштирувдан дастлабки терговга юборилмайди.

 

Натижада илгари барча жиноят ишлари бўйича мажбурий бўлган дастлабки тергов энди фақат алоҳида жиноят таркиблари бўйича мажбурий тартибда амалга оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг).  

 

Органлар ва мансабдор шахслар

Дастлабки тергов мажбурий тарзда амалга ошириладиган жиноятлар


Прокуратура органларининг терговчилари

ЖКнинг 97–1031, 108, 116, 141–149, 175, 180–1811-м., 184-м. 3-қ, 186-м. 2, 3, 4-қ., 1921–19211, 205–212, 215, 218–221, 230, 231-м., 232-м. 2-қ, 233–236, 2411–242, 265-м.да назарда тутилган жиноятлар, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятлари.

 

Ҳарбий прокуратура терговчилари

ЖКнинг 279–302-м. назарда тутилган жиноятлар, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятлар.

 

Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари

ЖКнинг 150–163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятлар.

 

Ички ишлар органларининг терговчилари

ЖКнинг 104-м, 105-м 2-қ, 106, 107-м, 110-м 2-қ., 113-м 3-5-қ, 114-м 3-қ, 117-м 2,3-қ, 118, 119-м, 121-м 2-қ, 124-м,127-м 2, 3-қ,128-м 2-қ, 129-м 2-қ, 131-м 3,4-қ, 133-м 2-қ, 134, 135, 137-м, 138-м 2-қ,164–166-м, 168-м 2,3-қ, 169-м 2-4-қ, 171-м 3-қ, 173-м 3-қ, 1861-м,1862-м 2,3-қ,193–204-м, 213-м 3,4-қ,

214-м 3,4-қ, 216, 217, 222-м, 225-м 3-қ, 226-м 2-қ, 228-м 2-қ, 243–245, 247–250-м, 2501-м 2-4-қ, 251–2551-м, 2552-м 2-4-қ, 256–258-м, 259-м 2-қ, 260-м 2-3-қ, 262-м 2-3-қ, 263-м, 2631-м 2,3-қ, 264-м, 266-м 2,3-қ, 267-м, 268-м 2,3-қ, 269-м 2,3-қ, 270-м 2,3-қ, 271, 273-м, 274-м 2-қ, 275-м, 276-м 2-қ, 277-м 3-қ, 278-м 2, 4-қисмларида назарда тутилган жиноятлар.

 

Ишни қўзғатган орган

130-м 3-қ, 167-м 2,3-қ, 176, 178, 1863, 188, 1881, 2441, 2442, 2591-моддаларида назарда тутилган жиноятлар.

 

Иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан

 

ЖКнинг 237–241-моддаларида назарда тутилган жиноятлар.

 

Жадвалда кўрсатилмаган жиноят таркиблари бўйича суриштирув ўтказилади.

 

Суриштирувни 4 идора олиб боради, муддати бир ой

 

Эндиликда жиноят ишлари бўйича суриштирув:

  • ички ишлар органлари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
  • Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари суриштирувчилари томонидан олиб борилади.

 

Илгари суриштирув олиб борган бошқа органлар (ЖПК 38-моддасининг эски таҳрири) энди фақат терговгача текширув ўтказишга ҳақли. Муайян ҳолатларда суриштирувни прокурорлар ва терговчилар ўтказиши мумкин.

 

Суриштирув жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 1 ойдан ошмаган муддатда тугатилиши даркор. Прокурор ушбу муддатни 20 суткагача узайтириши мумкин. Суриштирув қуйидаги ҳужжатлардан бирини расмийлаштириш билан тугатилади:

  • жиноят ишини тугатиш қарори - жиноят иши ЖПКнинг 83- ва  84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тугатилади;
  • айблов далолатномаси – суриштирувда аниқланган ҳолатлар, айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, эълон қилинган айбловнинг мазмуни, шунингдек суриштирув давомида аниқланган ва ушбу жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Айблов далолатномаси суриштирувчи томонидан имзоланади, суриштирув бўлими раҳбари билан келишилади кейин  жиноий иш дарҳол прокурорга жўнатилади;
  • ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор;
  • амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш.

 

Айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан 1 ойдан ошмаслиги керак.

 

Маълумот учун: умумий қоидага кўра жиноят иши бўйича суд ишининг давомийлиги у бошланган вақтдан бошлаб 2 ойдан ошмаслиги керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

Олег Заманов,

экспертимиз.