Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Суд бошқарувчиси кредиторлар олдида ҳисобот беради

18.09.2017

 

Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли тузатишларни ўз ичига олган 14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

Тузатишларга биноан суд бошқарувчиси қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра 10 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

 

Шунингдек, иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят беришга ҳақли шахслар доираси белгиланди. Бу банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан ҳар қандай кредиторлардан бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Прокурор томонидан қарорга протест келтирилиши мумкин.

 

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги суд қарорида кўрсатиладиган кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддатига тузатиш киритилди. Бу муддат 1 ойдан кам бўлмаслиги, бироқ 2 ойдан ошмаслиги керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.