Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хорижий мутахассислар талабалар учун онлайн маҳорат дарслари ўтказади

19.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 697-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

 

Ҳужжатда Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Хусусан, Марказ ёшларнинг илмий-тадқиқот фаолият олиб бориши учун илмий мунозара-клублар шакллантириш, ёшлар томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, оммалаштириш ва тижоратлаштириш жараёнларида кўмаклашиш, маҳаллий ва хорижий етук мутахассислар иштирокида масофавий онлайн маҳорат дарслари ўтказиш билан шуғулланади.

 

Белгиланишича, Марказ ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Марказ қурилиши учун Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги Университет кўчаси бўйидан 3 гектар ер майдони ажратилади. Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари 2018 йил 1 сентябргача тугалланиши лозим.

 

Марказ фаолиятини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича барча олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари Кенгаши ташкил этилади.

 

Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.