Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Намуна кўрсатган ёш оилаларга ипотека қандай шартлар билан берилади?

06.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2017 йилдаги 753-сон «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида банклар қуйидаги шартларда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беради:

 

Турар жойнинг тури ва жойлашуви

Ипотека кредити муддати

Дастлабки тўлов

Имтиёзли давр

Фоизлар

Шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш

20 йил

(имтиёзли давр билан бирга)

квартира қийматининг 25% и

3 йил

дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7% миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 

 

Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш

15 йил

(имтиёзли давр билан бирга)

15% – икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун;

 

25 % – икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун

 

3 йил

дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7% миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 

 

Бундан ташқари, қарор янги тартиб жорий этилишини кўзда тутадики, унга мувофиқ, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун ипотека кредитлари бўйича қуйидаги шаклдаги тўловлар назарда тутилган қўшимча имтиёзлар берилади:

  • ипотека кредитларини олган ёш оилаларнинг кредитни тўлаш муддати давомида кейинчалик уни қайтариш шарти билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун дастлабки бадалларни тўлаш;
  • ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоизларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлаш.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар топширилган:

  • Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан келишган ҳолда, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар бериладиган, Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, юқорида айтиб ўтилган уй-жойларни тақсимлашнинг шаффофлигини таъминлайдиган электрон тизимни 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

 

Ҳужжатга 2018-2021 йилларда мамлакат ҳудудлари ва йиллар бўйича уй-жойлар қурилиши параметрлари илова қилинган (жами 2 632 та уй-жой ва 5 964 та квартира).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 4.10.2017 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах