Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Сабзавотлар экспорти учун шартнома ҳар доим ҳам керак бўлавермайди

07.11.2017

 

Президент 6.11.2017 йилдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.  


Хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Бунинг учун қуйидаги шартларни бажариш даркор:

  • етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги;
  • ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга норезидентлардан хорижий валютада 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш. Шу жумладан банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида ҳам олиш мумкин;
  • Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш. Тизим бунинг учун тегишли равишда такомиллаштирилади.

 

Бундан ташқари, экспортчилар экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига уларни сақлашда, ташишда ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари доирасида тузатишлар кирита олишади. Табиий йўқотиш нормативлари ва уларнинг фактура қийматига тузатишлар киритиш тартиби 10 кун муддатда ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, 15.11.2017 йилдан бошлаб:

  • юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, ЖШДС бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат энди талаб этилмайди;
  • экспорт қилувчида олдинги экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда, товарларни чиқариш фақат муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган чет эл харидорига рухсат этилмайди;
  • мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига БЮДни расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

 

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тайёрлов ташкилотларининг банкдаги депозит ҳисобварақларидан уларнинг буюртмалари бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олиш учун нақд пул маблағлари берилади.

 

Импорт ва экспорт қилувчилар учун ягона ахборот портали юритилади. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, уларнинг нави ва нархлари, шунингдек, чет эл харидорлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олишга бўлган талаблар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 7.11.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах