Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Врач тоифаси учун – нотариус ва тестларсиз

22.11.2017

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2649-1, 2017 йил 16 ноябрь) билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

 

Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш бўйича аттестация ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари (илгари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

 

Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни топширишда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг ва мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас. Шунингдек топшириладиган ҳужжатлардан талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот охирги 2 йил (илгари – 3 йил) учун тузилади.

 

Эндиликда аттестация бир босқичда - 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат шаклида ўтказилади. Илгари у 2 босқичда ўтказиларди: биринчиси - 50 та тест саволи, иккинчиси - 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат.

 

Аттестация натижаларидан норози бўлган талабгорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ёки судга мурожаат қилиш (илгари – фақат апелляция шикояти бериш) ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат 2017 йил 17 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.