Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Темирйўлчилар байрам арафасида тақдирланди

06.08.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 3.08.2018 йилдаги «Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.   



Эслатиб ўтамиз, 20.12.2017 йилдаги ЎРҚ–449-сон Қонун билан август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни этиб белгиланган.   



Ҳужжат билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвонлари берилди.



Юқорида кўрсатилган фахрий унвонлар соҳибларига 1,6 ЭКИҲ миқдорида ойлик пул тўловлари тўланади (Низомга қаранг).  



Бундан ташқари, бир гуруҳ мутахассислар «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» ордени, шунингдек «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

 

Давлат мукофотларига сазовор бўлганлар бир йўла тўланадиган пул мукофотини оладилар, хусусан, қуйидагилар билан тақдирланганлар:

 

  • «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан – 45 ЭКИҲ;
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени билан – 40 ЭКИҲ;
  • «Дўстлик» ордени билан – 30 ЭКИҲ;
  • «Шуҳрат» медали билан – 5 ЭКИҲ.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах