Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суд органлари аппаратлари ходимларига – имтиёзли ипотека

07.11.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2012 йилдаги 312-сон қарори билан назарда тутилган имтиёзлар Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари, шунингдек Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига татбиқ этилди. Ўзгартиришлар Ҳукуматнинг 5.11.2018 йилдаги 908-сон қарори билан киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, судьялар, Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, солиқ ва божхона органлари ходимларига ЭКИҲнинг 2 000 бараваригача миқдорда ипотека кредити камида 10 йил муддатга МБнинг кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизда тақдим этилмоқда. Бунда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси судья учун олинаётган ипотека кредити қийматининг 25%игача миқдоридаги қарз кўринишида дастлабки бадални тўлаб бериши мумкин.  Ҳисоб палатаси ва прокуратура органлари ходимларига эса алоҳида 3 йиллик имтиёзли давр ҳам назарда тутилган, мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади.

 

Энди барча мазкур имтиёзлар Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари, шунингдек Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига татбиқ этилди. Параллел равишда судьялар 3 йиллик имтиёзли давр ҳуқуқига эга бўлишди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_