Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мактаб дарсликларини нашр этиш тарифларини давлат белгилайди

12.12.2018

Читать на русском языке

Ҳукумат халқ таълимини такомиллаштириш: нашр этиш хизматлари нархларини тартибга солиш, ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш халқаро тадқиқотларини ўтказиш, ўқитувчилар учун кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди (ВМнинг 8.12.2018 йилдаги 996, 997, 998-сон қарорлари).

 

Мактаб дарсликларини нашр этиш – энди ижтимоий аҳамиятли фаолият

 

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига қуйидаги хизмат турлари киритилди:

  • ўрта мактабларга тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Халқ таълими вазирлигининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича, бундан кейин – ХТВ);
  • ХТВнинг «Ўқув таълим-таъминот» ДУК томонидан кўрсатиладиган хизматлар.

 

Маълумот учун: Рўйхат ВМнинг 30.03.2018 йилдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган ва бугунги кунга келиб 23 та позицияни ўз ичига олади.

 

Ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш учун халқаро тадқиқотлар ўтказилади 

 

Улар қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

  • Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) – 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;
  • Trends in International Mathematicsand Science Study (TIMSS) – 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
  • The Programme for International Student Assessment (PISA) – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
  • The Teaching and Learning International Survey (TALIS) – мактабларда ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун.

 

Бунинг учун Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази (бундан кейин – Марказ) ташкил этилди ва халқаро тадқиқотларда мамлакатимизнинг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди. Бунда Марказга тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистоннинг вакили сифатида иштирок этиш вазифаси юклатилди, унинг директори эса миллий лойиҳа менежери ҳисобланади. 

 

Ўтказилган тадбирлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

Энг яхши педагогларга – кўкрак нишони

 

«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади. Мукофотни Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам олиши мумкин.

 

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тақдирлашга номзодлар бўйича дастлабки таклифларни тегишли вилоят бошқармаларига ҳар йили 10 июлга қадар тақдим этади. Улар эса, ўз навбатида, ўрганилган таклифларни 1 августга қадар ХТВга тақдим этади. Якуний хулосани у ташкил этадиган махсус комиссия қабул қилади. 

 

Мукофот Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами (1 октябрь) арафасида вазирлик вакиллари томонидан тантанали вазиятда топширилади.

 

Мукофотланган шахслар 4 ЭКИҲ миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳам олади.

  

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_