Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Президент ҚҚСга ўтишнинг айрим тафсилотларини очиб берди

21.12.2018

Читать на русском языке


Солиқ икки йил мобайнида босқичма-босқич жорий этилади. Товар айланмаси 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган корхоналар ҚҚСни ихтиёрий равишда соддалаштирилган тартибда тўлайди.

 

Бу 2018 йил 20 декабрдаги селектор йиғилишида эълон қилинди. Қарор қабул қилинди, сабаби бу солиқ ҳисобланиши энг мураккаб тўлов тури саналади. Шу ўринда давлат раҳбари сайтидаги хабардан ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлаш ёхуд соддалаштирилган тартибни ихтиёрий равишда қўллаш ҳақида сўз бораётганлиги ҳақида аниқ хулоса чиқариб бўлмаслигини айтиб ўтмоқчимиз.

 

ҚҚСни соддалаштирилган тартибда ҳисоб-китоб қилиш деганда корхоналар сотиб олинган товарлар бўйича алоҳида ҳисобварақ-фактура юритмасликлари ва солиқ товар айланмасидан келиб чиқиб, соҳалар кесимида табақалашган ҳолда тўланиши назарда тутилмоқда. 

 

Бу ишларни тўғри ташкил этиш учун замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, юридик шахсларни зарур компьютер дастурлари билан таъминлаш, бухгалтерларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди. «Савол ва жавоб» интернет саҳифасини ҳамда кечаю кундуз ишлайдиган «Колл центр»лар фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ҚҚСни кичик бизнесга ҳам жорий этиш натижасида нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддиларга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ҳар бир жараёнда нархни тўғри шакллантириш, унинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. 

 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари экспорт қилувчи корхоналар қўшилган қиймат солиғи суммаси қоплаб берилиши учун бир неча ойлаб туман, вилоят ва республика солиқ идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлаётганликларини қайд этиб ўтди. Шу боис ҚҚСни 10 кун муддатда қоплаб беришни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни жорий қилиш зарур.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_