Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сув таъминоти ва канализация объектлари ГАТ жорий этилади

12.02.2019

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти ва канализация объектларининг ягона геоахборот тизимини (ГАТ) жорий этишга йўналтирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ушбу тизим «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепциясида назарда тутилган «Ақлли сув таъминоти ва оқава сув» лойиҳасининг асосий компонентларидан бири. У Президентнинг 30.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4040-сон қарорига мувофиқ жорий этилади.

 

Муҳокама қилинаётган ҳужжатнинг мақсади – кўрсатилган соҳа объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш усуллари ва технологиялари самарали бошқарилишини таъминловчи илғор дастурий маҳсулотларни ва ахборот технологияларини қўллаш орқали уларни такомиллаштириш.

 

Ягона геоахборот тизими реконструкция қилинган ва янги қурилган объектлар фойдаланишга жорий этилишини ёки давлат кадастридан чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгиланиб боради, унга тузатишлар киритилади.

 

Ҳужжат лойиҳасида тизимни жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда, у уч босқичда амалга оширилади:

  • I – республика ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда;
  • II – туман марказларида ва шаҳар посёлкаларида;
  • III – қишлоқ аҳоли пунктларида.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.