Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Педагоглар иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади

Педагоглар иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади

01.03.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, дея хабар берилади идора сайтида.

 

Чунончи, Меҳнат кодексининг 214-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган. Бунда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

 

Бироқ таҳлилларга кўра, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари шахсий маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди. Бу қонунчиликда тиббий кўриклар қайси маблағлар ҳисобидан ўтказилиши назарда тутилмаганлиги оқибатида рўй бераяпти. Шу муносабат билан қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш талаб этилади.

 

Қонун лойиҳасида ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.

 

Таҳририятдан: хабарда МКнинг 214-моддасида кўрсатилган бошқа тоифадаги ходимлар, шунингдек хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш харажатлари кимнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилмаган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан кейин шу ва бошқа жиҳатларга ойдинлик киритилади.




 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах